Футзал. Тожикистон – Ўзбекистон. Таркибимиз маълум

Tolibjon Qosimov
3 фев 2018, 12:11
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

"B" гуруҳининг дастлабки турда Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратган вакилларимиз 2-турда Тожикистон билан куч синашади. Терма жамоамиз бош мураббийи ўйинни қайси тўртлик биринчи бўлиб бошлашини маълум қилди.

Футзал бўйича ОЧ–2018
2-тур учрашуви
3 февраль, шанба

13:30. Тожикистон – Ўзбекистон

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.



Бугунги учрашув "University of Taipei Gymnasium" спорт мажмуасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси қўшниларимизга қарши оқ формада ўйнайди. Тожикистон эса бугунги ўйинга қизил либосларни танлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia