Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияда чемпион бўлди

Narzulla Saydullayev
8 сен 2019, 14:38
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезиядаги “MNC Futsal Championship 2019” халқаро мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Мусобақадаги аввалги 2 та баҳсни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган терма жамоамиз бугун Хитой Тайпейи билан тўқнаш келди.

Қизиқарли тарзда кечган ва терма жамоамиз устунлиги остида ўтган беллашувда 8:0 ҳисоби қайд этилди ва вакилларимиз мусобақадаги барча рақибларини мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиқди.

“MNC Futsal Championship 2019”
Ўзбекистон – “КЛ Сити ФК” (Малайзия) 9:0
Ўзбекистон – Индонезия 3:1
Ўзбекистон - Хитой Тайпейи 8:0


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia