
Унга кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "A" гуруҳида Эрон, Малайзия ва Гонгконг билан бир гуруҳдан ўрин олди.
"B" квартетидан Япония, Хитой, Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари ўрин олишди.
Маълумот учун, аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати тарихда илк бор ташкил этилмоқда. Дастлабки мусобақага Малайзия давлати мезбонлик қилади. Чемпионат 17-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.