Футболчими бу ё артист? Балки чемпионларни тинч қўярмиз!

Xayrulla Xoliqov
24 фев 2018, 12:19
Болалар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган тадбирлар, у хоҳ клуб бўлсин, хоҳ ўрта таълим махсус мактаблари гап йўқ. Келинг, қатнашинг, улар ҳам сиздек бўлсин.

Лекин охирги пайтларда жуда ошириб юборишди. Қайси шоу-бизнес газетасини варақласак - чемпионлар, кўнгилочар дастурларда ҳам ЧЕМПИОНЛАР. Овкат пишираётган ҳам чемпионлар, овқат еяётган ҳам чемпионлар, рақсга тушаётган ҳам чемпионлар... Қачон машғулот ўтказади булар, тинч қўяйлик чемпионларни, шунда яна чемпион бўладилар.

Мексика қаҳрамонларини "бирровчи" қилиб қўйганимиз сабаб якунда улардан асар ҳам қолмагани етар. Булар-ку эсини йиғиб олган йигитлар, аммо ҳар қандай мақтов, кети узилмас карсаклар исталган кишини бузиш кучига эгалигини унутмайлик.

Ҳурматли, ЎФА мутасаддилари ва клублар, сизлардан илтимос, футболчиларнинг фақат спорт тадбирларида иштирок этишига рухсат беринг - қолгани ортиқча. Буёғи чемпионат бошланяпти, машғулот ўтказсин, тайёргарлик кўрсин.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia