Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи вафот этди

26 мар 2020, 22:07
Мишель Идальго 88 ёшида ҳаётдан кўз юмган.

Бу ҳақда "Get French Football News" нашри хабар қилмоқда. Ўлим сабаблари очиқланмаган.

Маълумот учун, Идальго Франция терма жамоасини 1976-1984 йилларда бошқарган ва "Евро-1984" мусобақасида зафар қучган эди.

Мазкур чемпионликдан кейин бир муддат "Марсель"ни бошқарган мутахассис Франция чемпионати ва кубогида бир мартадан энг юқори шоҳсупага кўтарилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Get French Football News