Франция чемпионати. “ПСЖ” камчиликда тўп тепишига қарамай сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

7 апр 2018, 01:56
Франция чемпионатининг 32-турида “ПСЖ” сафарда “Сент-Этьен” билан дурангга эриша олди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Реми Кабелла мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг ўзида хавбек “дубл” қайд этиши мумкин эди. Аммо у пеналтини амалга ошира олмади. Танаффусга қадар парижликлар бир киши кам бўлиб қолишди: Преснел Кимпембе иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди.
Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Матьё Дебюши ўз дарвозасини ишғол этиб, парижликларни муқаррар мағлубиятдан сақлаб қолди -1:1.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia