

"Далянь Ифан" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско Европага қайтиш нияти борлигини айтиб ўтди. У Хитойга 2018 йил февралда "Атлетико"дан 10,5 миллион евро эвазига ўтган эди.
- Мен уйга қайтишни хоҳлайман, - дейди белгиялик. - Хитой футболи менга ёқмаяпти деб айта олмайман, аммо оилам Европага қайтишни қумсамоқда. Мослашув осон бўлмади. Умид қиламанки, клубим буни ҳал қилади. Бу менинг қўлимда эмас. Улар мени тушунишларига ишончим комил.



