"Фенербахче" Азмунга қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
22 авг 2021, 10:42
"Зенит" форварди Сардор Азмун фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

"Aspor" хабарига кўра, 26 ёшли эронлик футболчининг хизматларига "Фенербахче" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Жамоа форварди Сердар Дорсун жароҳат олганидан кейин турк клуби янги ҳужумчи изламоқда.

Азмун 2019 йилдан буён "Зенит" таркибида ҳаракат қилмоқда. Бунга қадар у "Рубин" ва "Ростов" жамоалари таркибида ҳам ўйнаган. Ушбу мавсумда у РПЛнинг 5 ўйинида 4 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Aspor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›