

"Биз техник жиҳатдан яхши тайёргарликка эга терма билан баҳс олиб бордик. Бразилияликлар тўпни назорат қила олишди. Ғалаба эса жамоавийлигимизнинг мевасидир. Ҳар бир футболчининг натижадаги ўрни, ҳиссаси жуда катта. Биз яхши ҳимояландик, Бразилия яхши ҳужум қилди.
BBCдагилар мени маҳлуқ дейишдими? Терма учун қаттиқ ҳаракат қиламан. Айтганимдек, бугун кучли термани ютдик. Олдинда ярим финал бор, бу эса мен учун энг муҳими. Мен ҳақимда нималар дейишаётгани эса қизиқтирмайди. Мен ўз мақсадларим ҳақида ўйлайман. Франция термасида биз қўрқадиган футболчилар йўқ. Албатта, уларда юлдузлар, иқтидорли ва тажрибали футболчилар жуда кўп. Бироқ уларнинг хавфлилиги жамоавийлигида", - деди футболчи.



