Фахрийлар футболи. “Қўқон-1912” ярим финалда ютқазди

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2016, 14:59
"Бунёдкор" академияси майдонларида фахрий футболчилар ўртасида Республика биринчилигининг финал босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Биринчи ярим финалда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" фахрийлари тўқнаш келишди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Футбол лотереясида "Бунёдкор" фахрийларига омад кулиб боқди - 4:2.

Иккинчи ярим финалда "Насаф" - "Қизилқум"  фахрийлари учрашдилар. Бу ўйинда Қаршиликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ярим финаллар
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" 1-1  (пенальтилар серияси 4:2)

"Насаф" - "Қизилқум" 2:0

Эртага "Қўқон-1912" жамоаси 3-ўрин учун баҳсда "Қизилқум" билан ўйнайди. Финалда "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" ўзаро учрашишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›