Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
5 сен 2025, 19:19
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Туркманистонга қарши баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этганидан хабарингиз бор.

CAFA тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолат бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, футболчи Қирғиз Республикасига қарши ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юбориши белгиланди.

Сайфиев CAFA Nations Cup турнири доирасидаги навбатдаги учрашувда иштирок этиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›