Евро-2020. Англия ТЖ қайдномасида ўзгариш юз берди

Eldor Akmurzayev
15 июн 2021, 20:45
Дарвозабон Дин Хендерсон жароҳати туфайли қитъа биринчилигида қатнашмайди.

У сон қисмида муаммолар ҳис этмоқда ва шу туфайли Англия ТЖ қароргоҳини тарк этишга мажвур бўлди. Хендерсон тикланиш жараёнларини МЮда олиб боради.

Унинг ўрнига эса “Шеффилд Юнайтед” кипери Аарон Рэмсдейл қайдномага киритилди. Рэмсдейл мусобақа учун эълон қилинган захира рўйхатидан ўрин олганди.

Қайд этиш жоиз, УEФА қоидаларига кўра, терма жамоалар мусобақанинг ҳар қандай босқичида қайдномада фақатгина дарвозабонларни ўзгартириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: englandfootball.com