

Жамоа 4 турдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган эди. Кеча "Андижон" матбуот хизмати клубда навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.
Олган маълумотларимизга кўра, клубда мураббий ўзгаради. "Андижон"ни Усмон Тошев қабул қилиб олади. Томонлар ўзаро келишиб олишган ва фақат расмий шартнома тузиш қолган. Тошев бугун кечки пайт Андижонга боради ва жамоага таништирилади.



