Эшитдик-да: Клубларимиз ҳужжатларни деб хориж йиғинига бормадилар

Narzulla Saydullayev
4 фев 2015, 15:54
Аксар клубларимиз йил бошида Туркияда йиғин ўтказиш ҳақида хабар бериб, кетишга саноқли кунлар қолганида шаштларидан қайтишганини айтишди.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, клубларнинг бундай қилишига сабаб футболчиларнинг ҳужжатларида муаммо бўлган.

Яъни, мураббийлар штаби ва футболчиларда хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи Овир визаси бўлмаган. Олий лига клубларида футболчилар у клубдан бу клубга кўчиб юриши ҳам мазкур муаммони келтириб чиқарган. Чунки жамоага келаётган футболчиларнинг аксариятида мазкур ҳолат кузатилган.

Мураббийлар эса ярим жамоа билан хориж йиғинини ўтказишни маъқул кўришмади. Яхши ҳамки, улар Осиё чемпионлар лигасида иштирок этмайдилар, акс ҳолда ўйинга етарлича футболчи билан бора олмас экан.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia