Эшитдик-да! Игорь Михайлов “Обод”да иш бошлаши мумкин

5 июн 2016, 08:15
Олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоасида яқин орада янги мураббий иш бошлаши мумкин.
Айтишларича собиқ дарвозабон Игорь Михайлов эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрмоқчи. Шу боис унга “Обод”дан чорлов бўлган. Айтиш керакки, чемпионат бошида “Обод” дарвозабонлари билан Шавкат Абдухўжаев шуғулланиб келаётганди. Кейинчалик ушбу мутахассис “Сўғдиёна”га кўчиб ўтгач, “Обод”да биргина мураббий Бобур Зуҳриддинов қолганди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Михайлов футболчилик фаолиятининг сўнгги дамларини “Андижон” ва “Динамо” клубларида ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›