

Турнинг марказий учрашувида каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси 58-дақиқада захирадан майдонга тушиб, икки қандайдир икки дақиқа оралиғида, аниқроғи, 88 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
“Мессининг кичик жароҳати бор эди. Лекин шунга қарамай мен олдиндан уни майдонга туширишни мақсад қилгандим. Лео икки ҳафта мобайнида ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Месси тўпга бир тегиниши билан ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Мессисиз “Барселона” умуман бошқа жамоа”, – деди Вальверде.




