

«Йигитлар ҳаракат қилмади, десам хато бўлади. Бироқ баҳснинг сўнгги дақиқаларида жамоам жуда ёмон ҳаракат қилди. Гол уриш учун сизда иштиёқ ва хоҳиш бўлиши керак. Буни омадсизлик демаган бўлардим. Бунинг сабабини ҳамма яхши билиб турибди. Рақибни ҳурмат қиламан, аммо бугун биз «Кристал Пэлас» билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Вазиятларимиз бор, бироқ голлар йўқ. Ўйин сифатимиз ҳавас қиладиган аҳволда эмас”, — деди “Қизил иблислар” бош мураббийи.


