

Севильяликлар пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Бутун Севилья бахтли. Жамоа кетма-кет учинчи маротаба Европа лигасининг ярим финалига чиқяпти, бу осон эмас. Биз қўшимча бўлим ва пенальтилар сериясига тайёр эдик. Ажойиб кураш учун "Атлетик"ка ҳам миннатдорчилик билдираман. Аммо "Севилья" ҳеч қачон таслим бўлмайди" - дейди Эмери.



