

"Биз ўз ғоямизни амалга оширишда барқарорликка эришишимиз керак, кейин кичик деталлар устида ишлашимиз лозим, бунинг натижасида биз ғалаба қозонишимиз мумкин. "Эльче"га қарши ўйинда (4:1) ҳамма нарсани тўғри бажара олдик. Бугун эса "Реал"ни зарарсизлантирдик. Бироқ имкониятлардан унумли фойдаланишда оқсадик.
Ишонаманки, биз тўғри йўлдамиз. Бугун муносиб ўйин кўрсатдик ва шу руҳда давом этишимиз керак", – деди Эмери.
"Вильярреал"нинг кейинги ўйини 29 сентябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида меҳмонда "Манчестер Юнайтед"га қарши кечади.



