Эмери: "Келгунимга қадар "Арсенал" бир нуқтада қотиб қолганди"

Mirjalol Normatov
10 фев 2020, 23:22
"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери Лондон жамоасида қўлга киритган натижалари ҳақида гапирди.

"Келгунимга қадар "Арсенал" икки йил давомида бир нуқтада қотиб қолганди. Биз эса уни ўзгартира олдик. Жамоа Европа лигаси финалига қадар етиб борди. Англия чемпионатида эса 5-ўринни эгалладик. Тўғри, сўнгги ўйинларда омадимиз келмади.

Яхши мавсумни ўтказгандик, бироқ менда ўшанда жамоани яхшилаш борасида тушунчалар кўп эди. Кейинчалик 4 нафар етакчиларимиздан маҳрум бўлдик. Ўйинимизга жон бериб турадиган етакчиларга муҳтож бўлиб қолдик. Шу боисдан натижаларга эришиш учун вақт керак эди", - деди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›