Элдорбек Суюновнинг "қуруқ" серияси 406 дақиқага етди

Narzulla Saydullayev
13 авг 2015, 12:55
Қаршининг “Насаф” клуби олий лиганинг охирги учта ва кубок доирасидаги битта ўйинда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиққани йўқ.

Жамоа посбони Элдорбек Суюнов сўнгги бор 14-турда “Пахтакор” билан учрашувда гол ўтказиб юборганди. Ўша баҳснинг 44-дақиқасида Игорь Сергеев томонидан киритилган тўпдан кейин ҳеч ким “Насаф” дарвозасини ишғол қила олгани йўқ. “Аждарлар” “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг “Машъал” (3:0), “Андижон” (1:0) ва “Олмалиқ” (2:0) каби жамоаларни таслим қилишди.

Бундан ташқари, кеча жамоа Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида "Локомотив"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда Суюновнинг “қуруқ серияси” 406 дақиқага етди.

Қаршиликлар кейинги ўйинни 16 август куни “Қўқон-1912”га қарши сафарда ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia