Элдор Шомуродов: "Эктор Купернинг ўз талаблари бор"

Narzulla Saydullayev
7 сен 2018, 11:55
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги бош мураббий билан биринчи ўйинимизни ўтказдик. Сурия терма жамоасига қарши учрашув бироз қийин бўлди. Эктор Купернинг ўз талаблари бор. Ўйин услуби умуман бошқача.

Мураббийимизнинг айтганларини иложи борича бажаришга ҳаракат қилдик. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади", - дейди Элдор Шомуродов.



Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia