
Учрашувда Каталония клуби ғалабага эришди. Кўк-анорранглиларнинг учта голига "Қироллик клуби" бор йўғи 2 та гол билан жавоб қайтарди. "Барселона" сафида голларни Месси, Ракитич ва Пикелар уришди. Баҳснинг энг яхши футболчиси соврини Каталония клубининг сўнгги голига муаллифлик қилган Херард Пикега топширилди.
