Эдуардо Мелло: “Ўзбекистон терма жамоаси жуда ҳам кучли”

Narzulla Saydullayev
18 авг 2016, 14:30
Футзал бўйича Озарбойжон терма жамоаси Ўзбекистон термасига қарши 2 та назорат учрашувини ўтказганидан хабарингиз бор.

Илк баҳсда дуранг натижа қаайд этилган бўлса кечаги ўйинда озарбойжонликлар вакилларимиз дарвозасига 6 та тўп киритиб ғалаба қозонишди. Ушбу учрашувдан сўнг Озарбойжон терма жамоаси аъзоси Эдуардо Мелло ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биринчи ўйинимизда кўп вазиятлар яратиб улардан фойдалана олмагандик, шунинг учун ҳам (3:3) дуранг натижа қайд этдик. Жавоб учрашувида эса барча вазиятлардан фойдаландик ва йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари сезилгани учун дарвозамиздан 2 та тўп ўтказиб юбордик. Кейин эса ўйинни назорат қилдик ва ғалаба қозондик. Терма жамоангиз жуда ҳам кучли, бекорга осиё чемпионатида иккинчи поғонани эгалламади. Футзалчилар ҳам мураббий ҳам яхши”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси аъзоси Эдуардо Мелло.


Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia