Эдегор Холанд билан бирга "Реал"да ўйнашни хоҳлашини айтди

Alisher
2 июн 2021, 16:28
"Реал" ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ватандоши Эрлинг Холанд билан "қироллик клуби"да ўйнашни хоҳлашини айтди.

"Албатта, мен Эрлинг билан "Реал"да ўйнашни хоҳлайман. Мен бир оз келажаги борасида сўрадим, аммо у бу ҳақда кам гапиради. Ҳар эҳтимолга қарши, менда бу борада сиз билан бўлишадиган нарса йўқ", - дейди Эдегор.

Холанд 2020/21 йилги мавсум "Боруссия" (Дортмунд) либосида 41та гол ва 12та ассист қайд этди.

Transfermarkt 20 ёшли норвегни 110 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчига Европанинг топ-клублари, жумладан "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football.london

Сўнгги янгиликлар

Барча ›