ЕЧЛ. Ярим финалда "Реал" "Челси" билан, "Ман Сити" эса ПСЖ билан ўйнайди

Sherzod Nurmatov
15 апр 2021, 02:05
Чемпионлар Лигасининг барча ярим финалчилари маълум бўлди.

"Реал" меҳмонда "Ливерпуль" билан дуранг ўйнади (0:0) ва Испанияда қўлга киритилган ғалаба (3:1) эвазига кейинги раундга йўл олди.

"Манчестер Сити" меҳмонда ҳам, уйда ҳам "Боруссия"ни бир хил (2:1) ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. 

Олдинроқ чорак финалда ПСЖ "Бавария"ни (3:2, 0:1) ютган бўлса, "Челси" "Порту"дан устун келганди (2:0, 0:1).

Чемпионлар Лигаси

1/2 финал

"Реал" – "Челси" 

ПСЖ – "Манчестер Сити" 

Дастлабки ўйинлар 27 ва 28 апрель кунлари, жавоб учрашувлари эса 4 ва 5 май кунлари ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›