ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария" бугунги ўйинни қайси либосда ўтказиши маълум ФОТО

Tolibjon Qosimov
1 май 2018, 19:46
Бугун ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Реал" жамоаси "Бавария"ни қабул қилади.

Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

"Бавария" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси жамоалар бугунги ўйинни қайси либосларда ўтказишларини маълум қилди. Унга кўра, мезбонлар "Қироллик клуби" уй формаси ҳисобланган оқ рангли либосларда майдонга тушади. испанлар дарвозабони яшил рангли форма кияди. "Бавария" ҳам уй форма (қизил рангли)сида майдонда саф тортади. Мюнхенликлар кипери қора рангдаги либосда ўйнайди.


P.S. "Реал" - "Бавария" учрашувини сайтимиз орқали бевосита онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBayern

Сўнгги янгиликлар

Барча ›