

"Мухлисларбоп ўйин бўлди. Қийин учрашувда омад биз томонда бўлди ва 3 очкога эга бўлдик. "Сўғдиёна" яхши жамоа. Уларни таркибида маҳоратли йигитлар йиғилган. Ғалаба биз учун осонликча қўлга киритилмади. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Сўнгги дақиқаларда рақиб кучли босим уюштирди. Ҳисобни ушлаб қолишни уддасидан чиқдик. Энди ОЧЛ баҳсига муносиб яхшироқ кайфиятда тайёргарлик кўрамиз, - дейди Достонбек Ҳамдамов.
Дилдора Холбаева Жиззах шаҳридан махсус



