Диёр Имомхўжаев: "Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади"

Narzulla Saydullayev
26 сен 2020, 12:39
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида янги пост қолдирди.

Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлади. Чунки:


- кинотеатрлар ва масжидлар фаолияти қайта тикланди, кафе ва ресторанлар ишлаб турибди;

- ССВ мутахассислари фикрига кўра, вирус уйда кўчадагидан тезроқ юқади, очиқ ҳавода эса нисбатан камроқ;

- Иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган футбол клублари чипталар сотувидан оз бўлса-да пул ишлашни бошлайди.

Бунда албатта мезбон стадион маъмурияти масъулиятни ўз бўйнига олиши, чипталар рухсат берилган миқдорда чиқарилиши, мухлисларнинг стадионга эркин кириб-чиқиши учун шароит яратилиши, рухсат этилган сектор ўриндиқлари ижтимоий масофа талаблари даражасидан келиб чиқиб тартибга солиниши ҳамда мухлисларнинг ўзи ҳам карантин талабларига риоя қилиши керак бўлади. Умид қиламизки, тез орада стадионларнинг маълум фоизигача ёки барча стадионларга маълум миқдорда мухлислар киритилишига рухсат берилади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›