"Динамо" мухлисларининг қора нияти...

Aslanov Jasurbek
17 авг 2016, 14:05
Кеча Руминиянинг "Стяуа" клуби Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида "Манчестер Сити"ни қабул қилди.

Учрашув олдидан Руминия клуби раҳбарлари жамоа қўлга киритган Чемпионлар Кубогининг 30 йиллигига бағишланган ажойиб пазл тайёрлашган эди. Аммо мухлислар қўлидаги ёзувларни кўтаришганида, "Doar Dinamo Bucuresti" ("Фақат Динамо Бухарест") сўзи пайдо бўлди. Маълум бўлишича, "Стяуа"нинг азалий рақиби бўлган Бухарестнинг "Динамо" клуби мухлислари пазл тайёрлаётган жамоа ишқибозлари орасига кириб олган ва улар ёзувни ўзгартиришга муваффақ бўлишган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru