"Динамо" футболчисининг голлари туфайли Қирғизистон терма жамоаси Кувайтни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
12 сен 2023, 01:11
Қирғизистон терма жамоаси Дубайда Кувайт билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Қирғизистон терма жамоаси сафида майдонга тушган Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Кожо Жоэл ўз ҳисобига иккита гол ёздириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

60-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жоэл 70-дақиқада миллий жамоасидаги дебют голини киритган бўлса, 88-дақиқада эса дублини расмийлаштириб, қирғизларга ғалаба келтирди.


Кувайт - Қирғизистон 1:3

Голлар: Абдуллоҳ 26 - Алиқулов 43, Кожо Жоэл 70, 88.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia