

"Бугун катта босим бор эди. Ғалаба қозондик бундан хурсандмиз. "Бухоро" энг яқин қўшнимиз эди, шу боис бу ўзига хос дербидек эди.
Рақибни барча жабҳада мағлуб этдик. Ўйиндан олин турли хил гап сўзлар бўлганди. Уларга муносиб жавоб бердик.
Таркибимизда кўп йўқотишлар бор эди, аммо шунга қарамай жамоамга ишонардим.
Бугун кўп ёшларни майдонга туширдик, кейинги ўйинда янада кўплаб ёшларга имконият берамиз.
Биринчи голни уриб олганимиздан кейин рақиб кўпроқ ҳужумга ўтди ва бўш зоналар кўпайди", - дейди Дилявер Ваниев.



