Диего Симеоне: "Чемпионлар лигасида "Милан"га қарши ўйнаш — фантастика"

Aslanov Jasurbek
27 сен 2021, 19:27
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигасида "Милан"га қарши ўйин тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биламизки, кучли жамоага қарши ўйнашимиз керак, рақибимизнинг таркибида яхши, динамик даражадаги футболчилар бор. Биз уларга муаммо туғдирадиган позицияларда ҳужум уюштиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар лигасида "Милан" каби жамоага қарши ўйнаш фантастиканинг ўзгинаси. Клуб сўнгги йилларда анча яхши даражага кўтарилган", — дейди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" — "Атлетико" учрашуви 28 сентябрь куни соат 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›