Диего Симеоне: "Бу ҳақиқий "Барселона"

Mirjalol Normatov
23 апр 2023, 13:51
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"нинг ҳимоядаги мустаҳкам ўйинини мақтади.

"Менга "Барселона"нинг ўйини ёқмоқда. Жамоа Хави бошчилигида анчагина ривожланди. Бу ҳақиқий "Барселона". 

Улар мавсумни зўр ўтказишмоқда ва устига-устак ҳимояда зўр ўйнашяпти. Уларнинг ҳужумкор ўйинини инобатга олсак, бу уларнинг плюси бўлади.

Барчаси тарихан шундай: "Барселона" ҳужумдаги ҳужумкор футболчилари сабабли шундай ўйнайди. Бу эса Хави жамоасининг ҳимоядаги ўйинларини янада қадрлироқ қилади", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›