Диего Коста: «Термада ниҳоят гол урганимдан хурсандман»

Narzulla Saydullayev
13 окт 2014, 10:00
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста Люксембургга қарши ўйинда (4:0) гол урганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Термада гол ура олмаётганимдан ташвишда эдим. Бундан ташқари ўтган турда жамоамиз Словакияга ютқазиб қўйди. Шу боис бугунги гол менга қўшимча куч бағишлайди.

Қандай гол уришни билмаётгандим. Жарима тўпидан сўнг дарвозага зарба бериш керак эди холос.

Ҳар бир ўйинда менга имкон бераётган мураббийга раҳмат айтмоқчиман», – дейди Коста.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru