Диего Годин: "Атлетико" тарихига кирганимдан фахрланаман"

8 янв 2019, 10:20
"Атлетико" ҳимоячиси Годин клубдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Луис Арагонес натижасини янгилаб, ўз исмимни "Атлетико" тарихига ёздириб қўйганимдан фахрланаман", - дея Диего Годин ўзининг твиттердаги саҳифасига ёзади.

32 ёшли уругвайлик "Севилья"га қарши учрашувда (1:1) "матрасчилар" сафида 369-ўйинини ўтказди ва клубда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ўнлигига киришга эришди. Аввалроқ, Годин ёзда "Интер" сафига бориб қўшилиши ҳақида хабар тарқалганди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/diegogodin