Дибала: "Биз ҳужум қилишдан ва гол уришдан қўрқяпмиз"

Mirjalol Normatov
16 янв 2022, 17:30
"Ювентус" форварди Пауло Дибала А Серия 22-тури доирасида "Удинезе"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Биз яхшироқ ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинда бораётган пайтда ишончлироқ ҳаракат қилиш керак. Баъзида гол уриб олганимиздан кейин ҳимояланамиз, гол уриш ва ҳужум қилишдан қўрқиб қоламиз. Бундай бўлмаслиги керак.

Биз - "Ювентус"миз. Доимо ЕЧЛ учун йўлланмага эга бўлишимиз керак. Бу бизнинг кучли томонимиз. Шу сабабли ўз мақсадларимиз сари қадам ташлашимиз, чин юракдан меҳнат қилиб, доимо рақиблардан яхши ўйин кўрсатишимиз керак", - деди Дибала.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›