Депай: "Менга фақат "Барселона" қизиқаётгани йўқ"

Alisher
21 май 2021, 16:28
Вингер Мемфис Депай келажаги ҳақида гапирди.

"Лион" Франция чемпионати доирасида "Ницца" билан ўйнайди ва бу нидерландиялик учун клубдаги сўнгги баҳс бўлади. Шундан сўнг у шартномаси якунлангани сабаб клубни тарк этади.

"Бу ердаги кўплаб хотиралар ёдимда қолади, бу менинг уйим. Мен учун "Лион" таркибидаги сўнгги ўйинимни ўтказишни ўйлаш оғирдир.

Мен ўз даражамни энг катта клубда, топ-чемпионатда кўрсатмоқчиман. "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида биламан, аммо менга фақат улар қизиқишмаяпти", - дейди Депай.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe