

"Лион" вингери Мемфис Депай клубдан кетмоқчи. Нидерландиялик футболчи бу ҳақда яқинда бўлиб ўтган интервьюлардан бирида айтди.
"Мен ўзимни "Лион"да кўрмаяпман. Бу ерда бутун мавсумни ўтказаманми ёки йўқ, буни билмайман. Бу ерда 4 йилни ўтказдим ва сардор бўлдим.
Аммо, "Лион" Чемпионлар Лигасида ўйнамайди ва мен ўзимнинг карьерамни ҳам ўйлашим керак", - дейди Депай.
Олдинроқ, "Барселона"нинг ушбу футболчига қизиқаётгани борасида хабарлар янграган эди.



