

Бу ҳақида жамоа устози Руди Гарсия маълумот берди.
"Депай жамоамиз сардори бўлади. Мемфис ҳам жисмоний, ҳам мотивацион жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Бундан ташқари, у француз тилини ўрганишни ҳам бошлаб юборди", — дейди Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, "Лион" кейинги учрашувда "Ницца"га қарши ўйнайди. Депай мазкур баҳсни жароҳати сабаб ўтказиб юборадиган бўлса, жамоани майдонга Лео Дюбуа бошлаб тушади.



