Депай "Барселона"нинг "Айнтрахт"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
6 апр 2022, 15:40
"Барселона" форварди Мемфис Депай жароҳат олди.

28 ёшли ҳужумчининг сон мушакларида муаммо аниқланди.

Нидерландиялик футболчининг аниқ қайтиш муддати маълум қилинмаяпти. У "Айнтрахт"га қарши Европа Лигаси доирасидаги ўйин учун қайдномага киритилмади.

Каталонияликлар эртага Франкфуртда немис жамоаси билан тўқнаш келишади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com