Дембеле "Барселона" билан шартномасини узайтирмоқчи

Alisher
3 ноя 2021, 13:57
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан шартномасини узайтирмоқчи.

24 ёшли франциялик ўз агентидан "кўк-анорранглилар" билан янги шартномани тезлаштиришни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле кеча 2021/22 йилги мавсумда илк бор майдонга тушди.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es