Де Хеа нима учун МЮ билан янги шартнома имзоламаяпти?

Mirjalol Normatov
8 окт 2018, 19:53
МЮ раҳбарияти ва дарвозабон Давид Де Хеа ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

"Telegraph" нашри журналисти Жеймс Дакер жамоадаги ички манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, МЮ посбонга 2020 йилгача бўлган шартнома таклиф қилмоқда. Аммо Давид жамоада кўпроқ қолмоқчи ва узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи бўлиб турибди.

Давид кейинги йили 28 ёшга киради ва шартномаси якунланиб, эркин агентга айланади. Олдинроқ дарвозабон МЮ билан узоқ йиллик шартномага имзо чекиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telegraph