Де Хеа МЮ билан янги шартнома тузишни истамади

Aslanov Jasurbek
9 окт 2018, 14:05
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома тузмоқчи эмас.

Испаниялик посбоннинг амалдаги битими 2019 йилнинг ёзида якунига етади, шунда у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчини янги келишув шартлари қониқтирмаяпти. Де Хеа Поль Погба ва Алексис Санчес билан тенг маош олмоқчи. Испанияликнинг ҳозирги ҳафталик маоши 227 минг евро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph