Испания терма жамоаси дарвозабони Де Хеа Португалияга қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жаноб мени қўллаб-қувватлади, жамоадошларим ҳам. Мен хотиржамман. Бундай ҳолат ҳар бир дарвозабон билан бўлиши мумкин. Барча хато қилади. Аслида Криштиану Роналдунинг зарбаси оддий эмасди. Ўйиндан ўйинга яхши тайёрланишимиз керак", - дейди Де Хеа