Даврон Мирзаев Тожикистонда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
17 мар 2014
Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби 25 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи Даврон Мирзаев билан шартнома тузгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонлик футболчи «Истиқлол» билан йил сўнггига қадар шартнома тузди.

25 ёшли Мирзаев клуб базасига етиб борди.

Даврон Мирзаев 1989 йил 8 февралида туғилган. «Пахтакор», «Рубин», «Нефтехимик» каби клубларда фаолият олиб борган.

2010 йил Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларида қатнашган.

2009 йил Мисрда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fft.tj