

Бу ҳақда Премьер лига расмий сайти хабар тарқатди.
44 ёшли ямайкалик мутахассис апрель ойи бошида Алан Пардьюнинг ўрнини эгаллага эди. Унинг қўли остида жамоа тўртта учрашувда майдонга тушиб, 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. “Вест Бромвич” “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл”дан устун келган бўлса, “Суонси” ва “Ливерпуль” билан очколарни бўлишиб олди.
Жамоа айни пайтда АПЛда “жон сақлаб қолиш” учун кураш олиб бормоқда.



