Чехияда пенальтилар сериясида футболчилар 52 марта зарба беришди

Narzulla Saydullayev
5 июн 2016, 10:48
Чехия бешинчи дивизионидан ўрин олган "Батов-1930" - "Фриштак" учрашувидан кейинги пенальтилар сериясида футболчилар жами 52 марта зарба беришди.
Асосий ва қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида "Батов-1930" 22:21 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Биз рекорд ўрнатганимизни билдим. Тўғрисини айтсам 20-зарбадан сўнг уйга кетишни истадим", - дейди "Фриштак" президенти Вратислав Рудольф.

Бу энг узун пенальтилар серияси бўлгани айтилмоқда. Бундан олдинги дунё рекорди 2005 йил 23 январь санасида Намибия кубоги доирасида қайд этилганди. "КК Пэлас" ва "Сивикс" учрашувидан кейинги пенальтилар сериясида футболчилар 48та зарба беришганди. "Пэлас" 17:16 ҳисобида зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Fotbal.idnes