
Черишев "Қироллик клуби" футболчиси ҳисобланади, аммо у "Вильярреал"да ижара асосида тўп тепмоқда. Шартномада икки клуб ўртасидаги ўйинда Черишев майдонга тушмаслиги белгилаб қўйилган.
"Мен буни қабул қилишим ва бу мавзу борада бошқа гапирмаслигим керак. Аммо "Реал"га қарши ўйнаш учун боримни берган бўлардим. Бу учрашув биз учун жуда муҳим ҳисобланади. "Сантьяго Бернабеу"да бирор нимага эришиш қийин. Аммо жамоага ишонаман" - дейди Черишев.