Чемпионлар лигаси. Ярим финалга қуръа ташланди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2018, 16:17
Бугун Швейцариянинг Ньон шарҳирада Чемпионлар лигаси ярим финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Киевда ўтадиган финалда "Бавария" ёки "Реал" мезбон жамоа сифатида ўйнайди.


"БАВАРИЯ" - "РЕАЛ"


"ЛИВЕРПУЛЬ" - "РОМА"


БОШЛАЙМИЗ!



16:06. Ярим финал жуфтликларини аниқлашда Киевда бўладиган Чемпионлар лигаси финали элчиси, собиқ "Милан" футболчиси Андрей Шевченко ёрдам беради.


16:05. Собиқ боксчи, айни дамда Киев мэри Владимир Кличко Ньонда нутқ сўзламоқда.


16:03. Ярим финал иштирокчилари қуйидагилар: "Реал", "Рома", "Бавария", "Ливерпуль".


15:55. Клопп: "Биз ярим финалга муносибмиз. Бу босқичга етиб келганимиздан мамнунман. Ярим финалда ҳам боримизни берамиз".


15:50. Хайнкес: "Футболчиларим Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмоқчи. Навбатдаги ўйинлар курашларга бой бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia